15:56 / 10.05.2024
210

Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди

Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди
Фото: Imago
Арманистон пойтахтидаги Республика майдонида 9 май куни бош вазир истеъфосини талаб қилиб, йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Deutsche Welle хабар берди.

20 мингдан ортиқ намойишчилар Арманистон ҳукуматининг Озарбайжон билан чегарани демаркация қилишга келишиб олгани муносабати билан бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган.

Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари архиепископ Баграт Галстанян бошчилигидаги “Ватан учун Тавуш” ҳаракати тарафдорлари митингда кўпчиликни ташкил этди. Митинг чоғида у намойишчилар “бўйсунмаслик ҳаракатлари” бошлаганини ва Пашинянга бош вазирликдан кетиши учун бир соат вақт борлигини айтган. Пашинян учрашув ўтказиш ва истеъфога чиқиш ҳақидаги талабларга жавоб бермаган. Шундан сўнг, архиепископ Миллий ассамблеяда (Арманистон парламенти) импичмент орқали бош вазирнинг истеъфосини талаб қилишини маълум қилган.

Галстанян майдонда қолишга қарор қилиб, барчани ундан ўрнак олишга чақирган.

Аввалроқ Арманистон ТИВ Ереван ва Боку чегаранинг алоҳида участкаси бўйича демаркация қилиш, жумладан, Тавуш вилояти ва Озарбайжоннинг шимоли-ғарбий Ғазах вилояти ўртасидаги тўртта қишлоқнинг ҳудудий мансублиги ҳақида келишиб олганини маълум қилганди. 1990 йилларнинг бошидан бу ҳудудлар Арманистон томонидан назорат қилинган, бироқ 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий можаро натижасида улар Озарбайжонга ўтган. Маҳаллий аҳоли бу қарорга кескин қарши чиққан.

Май ойи бошида Арманистон ҳукумати қишлоққа киришни тўсиб қўйган ва ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олган. Шундан сўнг, BBC таъкидлашича, архиепископ Баграт Галстанян “Ватан учун Тавуш” норозилик маршини эълон қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди