Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4,1 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж. интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг мутахассис ходими сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғрилик, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди