Хитойнинг Хубей провинциясида мажлисда ухлаб қолган олти амалдор жазоланди. Мажлисда ялқовларни қўзғатиш ва бюрократларнинг сустлиги мавзуи муҳокама қилинаётган эди. Бу ҳақда "Reuters"га таяниб "Соф.уз" хабар бермоқда.
Уйқучиларнинг бири таъминланмаган фуқароларга яшаш жойи беришни субсидияловчи жамғарманинг директор ўринбосари. Бошқаси эса шаҳар режалаштириш бюросида Хитой компартияси котибининг ўринбосари лавозимида хизмат қилади.
Ухлаб қолган мансабдорларнинг маҳаллий газетада босилган фотосурати Хитой ижтимоий тармоқларида қизғин муҳокма қилинди. Мавзуни бошқа нашрлар илиб кетгач, ҳукумат ҳам муносабат билдирди.
Маҳаллий компартия интизомий бюросининг қарорига кўра, айбдор мансабдорлар ўз хатти-ҳаракати учун омма олдида узр сўрайди ва партия шаҳар қўмитасига ўз-ўзини танқид руҳида батафсил хат йўллайди.
Январ ойида Хитой Халқ сиёсий консультатив кенгаши Умумхитой қўмитаси раиси 116 млн юан (16,8 млн доллар) пора олганлиги учун умрбод қамоққа ҳукм қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди