Америкалик тарихчилар Барак Обамани АҚШнинг барча президентлари рейтингида 12-ўринга муносиб кўришди, деб ёзади Kun.uz. У Вудро Вильсондан кейинги ўринга жойлаштирилган. Биринчи учликка Авраам Линкольн, Жорж Вашингтон ва Франклин Рузвельт киритилган.
Ушбу рейтингни тузиш билан шуғулланувчи C-SPAN телеканали маълумотларига кўра, Обама иқтисодий бошқарув соҳасида яхшироқ кўрсаткичга эга бўлган. Бу борада у 8-натижани кўрсатган. Оқ уйнинг собиқ раҳбари энг ёмон натижани Конгресс билан ҳамда халқаро муносабатлар соҳасида намойиш этган ва тегишли равишда 39, 24-ўринларни эгаллаган.
Рейтинг АҚШ етакчилари аутсайдерлари сифатида Жеймс Бьюкенен, Эндрю Жонсон ва Франклин Пирсни қайд этган.
Обамадан аввалги президент Жорж Буш кичик 43 нафар президентлар орасида 33-ўринга муносиб кўрилган. Тарихчиларнинг фикрича, Буш кичик ўзини халқаро муносабатларда жуда ёмон намоён этган.
Ўзига хос рейтингни тузишда Америка етакчи университетларининг 91 нафар тарихчи ва бошқа мутахассислари қатнашган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди