Кремлда Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси учун расмий кечки овқат маросими бўлиб ўтди, деб ёзади Спутник нашри.
Икки мамлакат раҳбарлари музокаралари ва шартномалар имзолаш маросимидан кейин, Россия президенти Ўзбекистон раҳбари учун Кремл заллари бўйлаб кичик экскурсия ўтказди. Ундан кейин икки мамлакат расмий делегациялари тантанали кечки овқат учун тўпланишди.
— Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар, деб ўзбек мақолини келтирди меҳмонлар олдида сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин, ва — Биз бирлашсак, ҳамма иш қўлимиздан келади, деб қўшимча қилди.
Ўз навбатида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев, Россия Ўзбекистоннинг ҳаёт синовидан ўтган, ишончли стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади.
Президентлар бир-бирларининг соғлиқлари учун қадаҳ кўтаришди.
Шавкат Мирзиёев Россия раҳбарига Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путинни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради