Тошкент шаҳар ИИББ жорий йил 14 май куни Тошкент шаҳрида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва аниқланган қоидабузарликлар юзасидан маълумот берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.
14 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 2 нафар шахс тан жароҳати олган.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3375 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 1068 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 28 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 14 май куни жами 1186 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 598 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 588 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади