Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева бугун, 8 июнь куни ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали илтимоснома йўллади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти ёзмоқда.
Лола Каримованинг ёзишича, айни дамда ўзбек атласининг донғини дунёга янада тараннум этиш мақсадида ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНEСКОнинг Илғор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб бориляпти.
“Шои – ўзида гўзаллик ва қулайлик, енгиллик ва жозибадорликни мужассам этган матодир. Ўзининг ёрқин тайёрланиш услуби ва нақшларининг ўзига хослиги билан ажралиб турадиган хон атласда кўп миллатли қадриятларимиз мисоли кўзгудагидек ифода этган.
Ўзбекистон замини ўзининг кўп асрлик “икат” услубидаги тўқувчилик мактаби билан ҳақли равишда фахрланади. “Икат” матолар тўқиш санъати халқимизнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ноёб маданий бойлигидир. Моҳир ўзбек тўқувчи усталари яратадиган гўзалликда бетакрор матолар абр матолар деб аталиб, бу атама “булут”, яъни тархи булутсимон кўринишдаги безаклар маъносини англатади. Бу ҳунармандчилик тури, мана неча асрларки, Шарқ Уйғониш давридан то ҳозирги кунга қадар ўзининг жозибадор нақшлари ва безаклари билан оламга гўзаллик ҳамда уйғунлик олиб келади.
Ҳозирги кунда халқимизнинг тарихий тўқимачилик меросини сақлаш мақсадида Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНEСКОнинг Илғор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб бориляпти. Илтимос, ўзбек атласига оид маълумотни ижтимоий тармоқларда тарқатишга ўз ҳиссангизни қўшиб, хон атлас либосларида тушган расмингизни #uzbekikat ёки #khanatlas хэштеги остида ижтимоий тармоқларда улашинг”, деб ёзади Лола Каримова.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди