23:52 / 18.08.2017
7 122

Нон орасига қорадори беркитиб Ҳажга кетаётган ўзбекистонлик қўлга тушди (видео)

Нон орасига қорадори беркитиб Ҳажга кетаётган ўзбекистонлик қўлга тушди (видео)
11 август куни Ҳаж сафарига йўл олган зиёратчиларни Самарқанд халқаро аэропортидан кузатиш жараёнида самарқандлик фуқаро Шамши Аҳроровнинг багажларидаги қуритилган нон бўлаклари орасидан гиёҳвандлик моддаси топилди.

«Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб «UZ24» сайти хабар беришича, Шамши Аҳроровнинг багажлари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, юклар орасидаги қуритилган нон бўлакларининг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари божхоначиларнинг диққатини тортган.

Нон бўлаклари холислар иштирокида синчиклаб текширилганида, улар ичига хуфёна тарзда иккита полиэтилен ўрам жойлаштирилгани фош этилган. Багажлардан бирининг тутқичлари орасига ҳам худди шундай ўрамлар яширилгани аниқланган.

Ўрамлар очиб кўрилганида, улар ичида салкам 72 грамм опий — қорадори гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Шамши Аҳроровнинг багажларидан бирида йўловчи-божхона декларациясида ва оғзаки сўров вақтида маълум қилинмаган 3800 доллар, қўл сумкасида 422 доллар, чап оёғидаги пайпоғи ичида эса 1500 доллар борлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг ёнида Жанубий Корея, Малайзия, Украина, Қозоғистон, Туркия, Саудия Арабистони, Филиппин давлатларининг нақд пул бирликлари бўлган. Қайд этишларича, у жами 24 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валютани божхона назоратидан четлаб ўтиб олиб чиқишга уринган.

«Агарда у гиёҳвандлик воситаларини Саудия Арабистонига олиб кириш вақтида фош этилганида эди, ушбу мамлакат қонунчилига кўра, ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди», — дейилади телеканал хабарида.
[media=https://youtu.be/fteWAUz69Ks]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нон орасига қорадори беркитиб Ҳажга кетаётган ўзбекистонлик қўлга тушди (видео)