Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида янги келин-куёв тўй куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, “ВАЗ-2114” автомобили йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда, асосий йўлда ҳаракатланаётган “Kia” русумли машинага катта тезликда келиб урилган.
“Kia” машинаси ичида шу куни янги келин ва куёв ҳамда уларнинг гувоҳлари тўй маросимига кетаётган бўлишган. Рўй берган ЙХҲ оқибатда куёв ҳушини йўқотган, келин эса қонга беланган. Ойна синиқлари келиннинг юзини кесиб юборган.
Гувоҳларнинг айтишича, тўйхонага 3 дақиқалик йўл қолганда ушбу бахтсиз воқеа содир бўлган ва тўй азага айланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди