Бобир Оқилхонов 2016 йил майидан бери АҚШда яшайди, бунгача эса ўн йил Австралияда ва олти йил Россияда яшаган.
У фаолиятини Австралияда бошлаган – ижтимоий тармоқ яратган, сўнгра бир нечта лойиҳалар билан шуғулланган, у ҳақида ўша пайтда маҳаллий матбуотда ҳам ёзишган деб ёзади Sputnik.
«Мен IT-тадбиркорман, ҳозирда IT-консалтинг билан шуғулланман. Менинг ишлаб чиқарувчилардан иборат ўз жамоам бор. Қаердадир ҳамкорликда ишлайман, яна қаердадир пудратчи сифатида лойиҳалар ишлаб чиқаман. Шунингдек, блокчейн ва келажак озуқаси, яъни генетик модификациялашган маҳсулотларга қизиқаман», — дейди Оқилхонов.
Албатта, у бирданига муваффақиятга эришмаган: айрим лойиҳалар омадсиз чиққан, лекин тадбиркор омадсизлик ҳам бизнеснинг бир бўлаги деб ҳисоблайди.
«Америкада менга қийин бўлмади, чунки унгача Австралияда яшагандим. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим учун тил масаласи қийин бўлган, мен учун эса инглиз тили иккинчи она тилимдай гап. Бу ерга келган вақтимда мен аллақачон ўз мижозларимга эга эдим, шунчаки алоқаларни ва бизнесимни янада кенгайтириш қолганди холос», — дейди Бобир.
Унинг айтишича, айнан тил масаласи АҚШга келган ўзбекистонликлар учун асосий муаммо бўлади. Шунингдек, уй-жой ижараси қиммат бўлиб, бунинг устига мигрантларда умуман мавжуд бўлмаган кредит тарихига боғланган. Шунга қарамасдан, АҚШда кўплаб ўзбекистонликлар яшайди.
Оқилхонов таксичилар, тадбиркорлар, шифокорлар, юрист ва банкирлар орасида ўзбекистонликларни кўплаб учратиш мумкинлигини айтди. Нью-Йоркда ўзбек миллий дўконлари ва ресторанларини кўриш ёки Манхэттендаги сартарошхонага кириб ўзбек сартарошини учратиш ҳам мумкин, ҳаттоки ўзбеклар истиқомат қиладиган бутун бошли туманлар ҳам бор.
«Менимча, яқин 10-15 йил ичида бу ерда ўзбекистонликлар сони янада кўпаяди. Ҳозир бу ерда яшаётганларнинг фарзандлари катта бўлишади, ўқишади, ишга киришади. Кўпи билан 20 йилдан кейин АҚШда ўзбекистонликлардан чиққан биринчи миллиардерни кўрсак керак», — дейди у.
Оқилхоновнинг айтишича, ватандошлар бир-бирларини қўллаб-қувватлашади, АҚШдаги барча туркий тилларда сўзлашувчиларни бирлаштирувчи ассоциация фаолият кўрсатади, ўзбек бизнес-клублари бор. Фестиваллар, концертлар, турли тадбирлар уюштирилади.
Ўзбекистонликлар анъаналарга содиқ қолган ҳолда норасмий учрашувлар ўтказишади — «гап ейишади».
Шу йилнинг сентябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи чоғида Нью-Йоркда ватандошлар билан учрашди. Ўзбекистон раҳбари шарафига уюштирилган кечки зиёфатда Оқилхонов ҳам иштирок этди.
«Таассуротларим жуда яхши, кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани билинди. Мамлакатимиз раҳбарлари барча билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлишди», — деди у.
Ўша учрашувда Мирзиёев хорижда яшаётган барча ватандошларни Ўзбекистонга қайтишга чақирди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бобир Оқилхоновнинг сўзларига кўра, у ҳозирда Америкадаги лойиҳаларини янада ривожлантиришни кўзлаб турибди, келажакда эса туғилиб-ўсган юрти Ўзбекистонга сармоя киритишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди