Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлиги тизимида иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вазирлик расмиий сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, Шаҳноза Шавкатовна вазирлик тизимида Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишламоқда. Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 декабрь куни ўтказилган мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этган Шаҳноза Мирзиёева вазир Агрепина Шин ҳамда унинг ўринбосарлари қаторидан жой олганди. Ушбу видеоселектор йиғилиши «Ўзбекистон» телеканали орқали намойиш этилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг жорий йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида соҳа олдидаги долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилганди. Ўша куни қабул қилинган Президент қарорига асосан бу соҳада алоҳида вазирлик – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган.
Мактабгача тарбия таълим тизимининг бирламчи ва энг муҳим бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.
Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади