02:19 / 22.02.2018
6 172

Африкадаги қишлоқда ҳайратланарли информатика дарси (фото)

Африкадаги қишлоқда ҳайратланарли информатика дарси (фото)
15 февралда Ганадаги қишлоқ мактабида ахборот-коммуникация технологияларидан дарс берувчи Овука Квадво Facebook’даги саҳифасида фанидан қандай дарс беришига тўғри келишини намойиш қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Ушбу мактабда компьютерлар бўлмагани сабабли, ўқитувчи доскада Microsoft Word дастури ойнаси кўринишини эринмай батафсил чизиб чиққан. Ўқитувчининг айтишича, унга бунинг учун ярим соатча вақт кетган.

Ўқитувчининг айтишича, “у болаларни яхши кўради ва шу сабабли улар информатика ҳақида тахминий тушунчага эга бўла олишадиган иш қилишга қарор қилган”. Квадвонинг бу пости ижтимоий тармоқда жадал оммалашган ва фойдаланувчилар изоҳларида ўзларининг эски компьютерларини мактабга беришга тайёрликларини билдира бошлаган.

Кейинроқ суратлар Reddit форумида пайдо бўлган. Суратларга қолдирилган изоҳларда баъзи афркаликлар бундай шароитларда ўқитишгани ёки ўқишганини эслаб ўтганлар. Бир фойдаланувчининг маълум қилишича, у бир неча йил аввал шунга ўхшаш мактабда дарс берган. У ерда компьютерлар хонаси бўлган-у, бироқ электр аҳён-аҳёнда ёқилган. Унинг таъкидлашича, техникасиз дарсларни ўтиш фойдалироқ ҳам бўлган, чунки болалар чалғимаганлар.

Бир ҳинд эса ўзи ўқиган мактабда бир ойда икки марта мактабдаги ягона компьютер олдига олиб боришларини, бироқ ўқитувчи дарс ўтиш ўрнига компьютерда ўйнаб ўтиришини сўзлаб берган. Ўқувчилар дастурлар ҳақида дарсликлардаги расмлардан тушунчага эга бўлганлар. Ҳозирда эса бу ҳинд дастурчи бўлиб ишлашини қўшимча қилган.

Бошқа фойдаланувчилар эса вазиятни ҳазил-мутойиба билан қабул қилишган. Жумладан улар Word дастуридаги “скрепка” (ёрдамчи) кўринишидаги кийимда яна бир ўқитувчи бўлиши ва у синфхонага ҳар бир неча дақиқада кириб туриши кераклигини айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Африкадаги қишлоқда ҳайратланарли информатика дарси (фото)