Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Президент матбуот котибига Самарқанддаги ўқитувчининг ўлими борасида ҳар ким ҳам беришга ботина олмайдиган савол йўллади.
Эслатиб ўтамиз, самарқандлик ўқитувчи Диана Иникованинг Самарқанд-Бухоро йўлидаги тўсиқларни оҳаклаётганида юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этган эди.
Ижтимоий тармоқларда дарс ўтиши керак бўлган ўқитувчининг норасмий ҳашар ишларига жалб этилгани ва бунинг натижасида вафот этгани ҳамда унинг вояга етмаган норасида гўдаги онасиз қолиб кетгани кескин танқидий мулоҳазаларга сабаб бўлаётган эди.
Комил Алламжонов эса ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали бу мавзу юзасидан тегишли доирада ўрганишлар бўлаётганини билдирган.
Тармоқдаги фойдаланувчилардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котибига савол билан мурожаат қилган:
– “Матбуот котибига савол: ҳокимлар президент келишидан сал олдин асосан ўқитувчиларни катта ва кичик йўл ёқаларига чиқариб, тозалаш ишларига “мажбурлайдилар”. Шу тўғрими? Ёки бу кичкина масала ҳисобланадими? Бир неча кун олдин Самарқанд катта кўчасини тозалаётган вақтда 23 ёшли ўқитувчи машина уриб кетиши натижасида вафот этган. Умуман, шу каби “ҳокимларга хос анъана қачон тугатилади?”.
Комил Алламжонов эса мурожаат тарзидаги саволга қуйидагича жавоб берган:
– “Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман”.
Манбa: Uznews.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди