Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилган ўзгартиришга кўра, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилишда номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см.) паст бўлмаслиги белгиланди.
Эслатиб ўтиш керак, илгари амал қилган тартибга кўра, номзодларнинг бўйи 170 см. (қиз болалар учун 165 см.)дан кам бўлмаслиги лозим эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради