Самарқандда иккита трамвай орасига Lacetti тиқилиб қолди (фото)

  • Жамият
  • 19-06-2018, 16:57
  • 1 777
  • Самарқандда иккита трамвай орасига Lacetti тиқилиб қолди (фото)
    Самарқандда 18 июнь куни трамвайлар енгил тўқнашди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида хабар берилди.

    Маълум бўлишича, Сиёб бозори яқинидаги Рўдакий ва Даҳбед йўли кўчалари кесишмасида трамвайлар тўқнашган. Тўқнашув натижасида қарама-қарши келаётган икки трамвай ўртасида Lacetti русумли енгил автомобиль қолиб кетган.

    «Сиёб бозори — Темирйўл вокзали» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган трамвайлар оралиғида автомобилнинг нима сабабдан қолиб кетганлиги ҳозирча номаълум.

    Эслатиб ўтамиз, «Сиёб бозори — Темирйўл вокзали» йўналиши жорий йил Наврўз умумхалқ байрами арафасида топширилган. Самарқандда трамвай ҳаракатланиши йўлга қўйилганидан сўнг бир неча маротаба йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

    » » Самарқандда иккита трамвай орасига Lacetti тиқилиб қолди (фото)
    Яндекс.Метрика