
Велко Паунович Сербия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида расман эълон қилинди. Бу ҳақда Сербия футбол иттифоқи матбуот хизмати маълум қилди.
Паунович аввалига Испаниянинг "Реал Овьедо" клубида фаолият юритган. Сербия мураббийи ушбу клубни бир неча йиллик танаффусдан сўнг Сегундадан Примерага олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ноябрь ойида Сербия терма жамоасини Жаҳон чемпионати саралаш босқичида муҳим ўйинлар кутмоқда. 13-ноябрь куни серблар сафарда Англия билан, 16-ноябрь куни эса ўз майдонида Латвия билан тўқнаш келади.
Ҳозирда Сербия ўз гуруҳида учинчи ўринда 10 очко билан жойлашган. Иккинчи ўрин эгасидан бир очко ортда қолмоқда.
Бунгача Сербия терма жамоасини Драган Стойкович бошқариб келган. У жамоани Албаниядан учралган мағлубиятдан сўнг, октябрь ойида истеъфога чиқарилган эди.
Сербия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар