date

Риёд-2025: Ўзбекистон терма жамоасига яна бронзалар

Риёд-2025: Ўзбекистон терма жамоасига яна бронзалар
2025 йил 12 ноябр куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган VI Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон оғир атлетикачилари терма жамоанинг медаллар жамғармасини бойитишда давом этмоқда.

86 кг дан юқори вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова учта бронза медалини қўлга киритди. У даст кўтариш машқида 116 кг, силтаб кўтаришда эса 138 кг оғирликни забт этди. Икки кураш бўйича умумий натижа 254 кг бўлиб, Жабборова барча уч йўналишда бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 110 кг дан юқори вазн тоифасида қатнашган Шарофиддин Амриддинов ҳам терма жамоага яна бир медал туҳфа қилди. У силтаб кўтариш машқида 188 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Шу куни оғир атлетика мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси жами тўртта бронза медалига эга бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Риёд-2025: Ўзбекистон терма жамоасига яна бронзалар