
Мадриднинг «Реал» жамоаси якунланиб бораётган 2025 йилда ҳимоядаги барқарорлиги билан ажралиб турмади. Испания гранди барча турнирлар доирасида 67 учрашувда 80 та гол ўтказиб юборди. Opta маълумотларига кўра, Европанинг беш етакчи чемпионати клублари орасида бундан кўпроқ гол ўтказган ягона жамоа — Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби бўлиб, у 59 ўйинда 83 та гол қабул қилган. Француз «Брест» эса «қироллик клуби» каби 80 тадан гол ўтказган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Йил ўрталарда «Реал»да мураббий алмашди: Бразилия терма жамоасига йўл олган Карло Анчелотти ўрнини Хаби Алонсо эгаллади. Ўтган мавсумда мадридликлар Ла Лигани иккинчи ўринда якунлаган бўлса, жорий чемпионатнинг 18-туридан сўнг ҳам турнир жадвалида яна иккинчи поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.