
Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Кенан Йилдиз билан келишувни якунлаш арафасида. 20 ёшли футболчи яқин вақт ичида «кекса синьора» билан янги меҳнат шартномасини имзолаши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, «Ювентус» Йилдизга мавсумига 6 миллион евро маош таклиф этишга тайёр. Янги битим муддати 2030 йил эмас, 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланиши кутилмоқда.
Кенан Йилдиз «Ювентус»нинг асосий жамоаси сафида ҳозиргача 106 та расмий учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Айни пайтда «Ювентус» Италия А Серияси турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.