date

Дембеле 2025 йилда учала нуфузли совринни қўлга киритди

Дембеле 2025 йилда учала нуфузли совринни қўлга киритди

ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле Globe Soccer Awards талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу тариқа у йил якунига келиб энг нуфузли учта индивидуал мукофотни ҳам қўлга киритиб, шахсий ютуқларини тўлиқ жамлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ Дембеле «Олтин тўп»ни ютган, шунингдек FIFA талқинидаги йилнинг энг яхши футболчиси совринига ҳам сазовор бўлганди.

2025/2026 мавсумида клуб миқёсида у 14 та расмий учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда форвард 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирда ПСЖ Франция Лига 1 жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Луис Энрике жамоаси етакчи «Ланс»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дембеле 2025 йилда учала нуфузли совринни қўлга киритди