
Россия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Николай Писарев миллий жамоанинг ҳозирги даражасини баҳолаш масаласига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, терма жамоа даражасини кўрсатиб турадиган энг содда мезон — FIFA рейтинги. Писарев терма жамоа мухлисларга байрам ва ижобий ҳиссиёт улашиши кераклигини таъкидлаб, Россия терма жамоаси қарийб тўрт йилдан бери халқаро майдондан четлатилган бўлса-да, рейтингда, унинг фикрича, пасаймаганини, аксинча, бироз ўсганини айтди.
Шу билан бирга, у ўртоқлик ўйинлари орқали жамоанинг ҳақиқий кучини аниқ ўлчаш қийинлигини тан олди: расмий учрашувларда руҳий босим, масъулият ва талаблар бутунлай бошқача бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил февралидан бери халқаро турнирларда қатнашмаяпти. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа сўнгги ўртоқлик баҳсларини ноябр ойида ўтказган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.