
БАА чемпионатининг 10-туридан ўрин олган баҳсда Бани Яс сафарда Ал-Дафра жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди.
Учрашув бошиданоқ фаол ҳаракат қилган меҳмонлар 21-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди. Ҳужумларнинг бирида Бамба рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда ҳам «Бани Яс» устунликни сақлаб қолди. 57-дақиқада эса навбатдаги самарали ҳужум гол билан якунланди — Годвин фарқни иккитага етказди.
Ушбу голда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири Отабек Шукуров муҳим роль ўйнаб, аниқ голли узатмани амалга оширди. Марказий майдонда фаол ҳаракат қилган Шукуров бутун учрашув давомида жамоанинг ўйинини бошқариб берди.
Яна бир ҳамюртимиз Акмал Мозговой баҳсни захирада бошлади. У 68-дақиқада майдонга тушиб, ўйинга жонланиш олиб кирди. Қўшимча дақиқаларда эса у сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бани Яс» жамоаси очколарини 7 тага етказиб, турнир жадвалида 11-поғонага кўтарилди. «Ал-Дафра» эса 12 очко билан 8-ўринда қолди.
БАА чемпионати, 10-тур
Ал-Дафра — Бани Яс 0:2
Голлар: Бамба (21), Годвин (57)
Бани Яс — Муҳаммад, Ан Нуби (Ал Ҳамади, 89), Жекович, Камара, Ҳант, Авана, ШУКУРОВ, Корома (Фавзи, 87), Вамба (МОЗГОВОЙ, 68), Савиур (Виктор, 87), Ниакате.
Ўзбекистонлик футболчилар иштирокидаги ушбу баҳс «Бани Яс» учун мавсумдаги муҳим бурилишлардан бири бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.