date

«Тоттенҳем» қишда Горецкани олиш ниятида эмас

«Тоттенҳем» қишда Горецкани олиш ниятида эмас

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка қишки трансфер ойнасида «Тоттенҳем»га кўчиб ўтмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги кунларда 30 ёшли футболчи «шпорлар»нинг асосий нишонларидан бири сифатида тилга олинганди, бироқ Германияда бу гап-сўзлар тасдиқланмаяпти. Таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Тоттенҳем» Горецкани трансфер қилиш устида ишламаяпти. Ҳозирча январ ойида ярим ҳимоячининг «Бавария»ни тарк этишига ишора қиладиган ҳеч нарса йўқ.

Горецканинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси ярим йилдан кейин якунланади, аммо клуб мавсум давомида у билан хайрлашишни истамаяпти. Бош мураббий Венсан Компани ҳамон тажрибали немис футболчисига таянмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳем» қишда Горецкани олиш ниятида эмас