
2025 йил 12 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистоннинг сузиш бўйича терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат ҳисобига икки олтин медаль қўшди.
400 метр эркин усулда сузиш мусобақасида Илья Сибирсев юқори натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди. Бу спортчининг ушбу мусобақадаги иккинчи олтин медали бўлди.
Ундан кейин Элдор Усмонов 100 метрда баттерфлай усулида чемпионликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз яқин рақибларини орқада қолдириб, жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшди.
Шу куни Ўзбекистоннинг сузиш жамоаси яна иккита олтин медални териб, VI Ислом бирдамлик ўйинларининг умумий медаллар рейтингда ўз позицияларини мустаҳкамлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.