date

Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионатида илк бор медал олди

Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионатида илк бор медал олди
2025 йил 16 ноябр куни Бангладешда камондан отиш бўйича Осиё чемпионати якунланди. Бу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий воқеа бўлди.

Миллий жамоа илк бор қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилиб, дарҳол иккита медалга сазовор бўлди. Тажрибали Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова аралаш жуфтлик йўналишида саралаш ва плей-офф босқичларидан муваффақиятли ўтиб, илк бор финал ўйинига етиб борди.

Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик камончилар рақибларига кичик фарқ билан имкониятни бой беришди ва кумуш медал соҳибига айланишди. Шунингдек, Ўзбекистон эркаклар жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Қозоғистон вакилларини қийин курашда мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик камончиларнинг ушбу чемпионатда кўрсатган натижаси мамлакат тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик камончилар Осиё чемпионатида илк бор медал олди