
Ўзбекистон терма жамоаси Риёдда ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Таэквондо, қиличбозлик ва енгил атлетика бўйича мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиб, мамлакатнинг умумий медаллар жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлашди.
Диёрбек Тўхлибоев Ўзбекистонга яна бир олтин медал олиб келди. У 67 кг вазн тоифасида туркиялик рақибини финалда мағлубиятга учратип, мусобақа чемпиони бўлди.
Яна бир олтин медални Марат Мавлонов қўлга киритди. У 82 кг дан юқори вазн тоифасида Қозоғистон вакилини енгиб, делегацияга олтин медални тақдим этди.
Светлана Осипова 70 кг дан юқори вазн тоифасидаги аёллар мусобақасида иштирок этди. Финалда у туркиялик спортчига имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланди.
Эркаклар ўртасидаги қиличбозлик мусобақасининг финалида ўзбекистонлик икки спортчи – Мейирхон Тўрахонов ва Жавоҳир Нурматов ўзаро беллашди. Натижада Тўрахонов ғолиб чиқиб, делегациянинг йигирманчи олтин медалини қўлга киритди.
Аёллар финалида эса Гулистон Пердибоева олтин медал учун курашди, бироқ туркиялик рақибига 8:15 ҳисобида мағлуб бўлиб, иккинчи ўринни эгаллади. Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича мусобақада кумуш медални қўлга киритди.
У 13,91 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.