date

Ўзбекистон боксчилари финалга йўл олди

Ўзбекистон боксчилари финалга йўл олди
Ўзбекистон боксчилари ярим финал жангларида юқори натижаларни қайд этиб, финалга йўл олишди. Бир спортчимиз эса бронза медалини қўлга киритди.

  • 48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова украиналик боксчи Анна Окотани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
  • 70 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова украиналик Анастасия Черноколенкони 5:0 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
  • 80 кг дан юқори вазнли беллашувда Алтинай Сотимбоева Қозоғистон вакили Асел Тўқтасинни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медал учун курашни давом эттиради.
  • 65 кг вазн тоифасида Адҳамжон Мухиддинов япониялик Шион Нишиямага 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, у турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.
  • 90 кг вазн тоифасида Нусратбек Тоҳиров полшалик Якуб Тутак-Адамни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал жангига йўл олди.
  • 90 кг дан юқори вазн тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев жанубий кореялик Жу Таеунни 5:0 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон боксчилари финалга йўл олди