Киву Контега ҳурматини билдирди ва баҳсни рад этди

Италия А Сериясида 20-тур учрашувлари давом этмоқда. Турнинг энг муҳим ўйини якшанба куни «Наполи» ва «Интер» ўртасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву мураббийлик фаолиятини яқинда бошлаган бўлса, «Наполи»ни бошқараётган Антонио Конте бу касбда 15 йилдан ортиқ тажрибага эга. Киву рақиби ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Мен Антонио Контени жуда ҳурмат қиламан. У доимо ўз устида ишлайдиган, ривожланиб бораётган ғолиб мураббий. Бизнинг ўртамизда қарама-қаршилик йўқ, бу шахсий дуэл эмас. Ҳаммаси майдондаги футболчиларга боғлиқ», — дея Кивунунг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 2024 йилдан бери неаполликлар билан ишламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг