date

Гладилин: Мбаппе ўйнамаса ҳам «Барселона»га осон бўлмайди

Гладилин: Мбаппе ўйнамаса ҳам «Барселона»га осон бўлмайди

Жароҳатдан тикланган Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финали олдидан Саудия Арабистонига етиб келди. Бироқ ҳозирча унинг «Реал»нинг асосий таркибида майдонга тушиши ёки умуман ўйнаши масаласи аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Спартак»нинг собиқ бош мураббийи Валерий Гладилин Мбаппенинг эҳтимолий йўқлиги «Реал» учун ҳал қилувчи муаммо бўлмайди, деган фикрда. Унинг айтишича, бу йўқотиш бўлса-да, мадридликлар Мбаппесиз ҳам ғалаба қозониб келган, таркибда кучли футболчилар етарли ва шу сабаб «Барселона»га барибир енгил бўлмайди.

«Барселона» – «Реал» учрашуви 11-январ куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гладилин: Мбаппе ўйнамаса ҳам «Барселона»га осон бўлмайди