date

Тедеско бошчилигидаги «Фенербахче» Туркия Суперкубогини қўлга киритди

Тедеско бошчилигидаги «Фенербахче» Туркия Суперкубогини қўлга киритди

Шанба куни Туркия Суперкубоги финали бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда «Галатасарай» ва «Фенербахче» тўқнаш келди, учрашувда «канарейкалар» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Фенербахче» голларни ҳар иккала бўлимда биттадан киритди: 28-дақиқада Маттео Гендузи ҳисобни очди, 48-дақиқада эса Жейден Ўстервольде устунликни мустаҳкамлади.

Та'кидлаш жоиз, «Фенербахче»га Доменико Тедеско бош мураббийлик қилмоқда. Мутахассис аввалроқ Россияда «Спартак»ни бошқарган, Истанбул клуби эса уни ўтган кузда жамоа бошқарувига олиб келганди.

«Галатасарай» эса ўтган мавсум Туркия чемпионати ва Туркия Кубогида ғолиб чиққан эди, бироқ бу сафар Суперкубок финалида рақибига имкониятни бой берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тедеско бошчилигидаги «Фенербахче» Туркия Суперкубогини қўлга киритди