
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари якунланиши ортидан Goal портали турнирнинг асосий фаворитлари рейтингини янгилади. Биринчи ўринни "Арсенал" эгаллади.
Лондон клуби беш тур давомида фақат ғалаба қозонган ягона жамоа ҳисобланади. Ўтган турда "тўпчилар" "Бавария"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Иккинчи ўринда турнирнинг амалдагиси чемпиони "ПСЖ" жойлашган. Кучли учликни "Бавария" якунлаб турибди.
Рейтингнинг кейинги ўринларида "Челси", "Реал", "Манчестер Сити", "Барселона", "Атлетико", "Интер" ва "Боруссия Дортмунд" жамоалари жойлашган. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси финалида "ПСЖ" "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.