date

Очлик туфайли фронтда даҳшатли ҳолатлар ҳақида хабарлар тарқалди

Очлик туфайли фронтда даҳшатли ҳолатлар ҳақида хабарлар тарқалди

Оммавий ахборот воситаларида Россия армиясида озиқ-овқат танқислиги жиддий муаммога айлангани ва айрим ҳолатларда ўта даҳшатли воқеалар яъни каннибализм (одам ёки ҳайвоннинг ўз турига мансуб бошқа индивидни ейиши) ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, The Sunday Times нашри тарқатган маълумотларда фронт ҳудудларида хизмат қилаётган айрим ҳарбийлар оғир шароит сабаб кескин чораларга мурожаат қилгани айтилган.

Нашрга кўра, маълумотлар Украина ҳарбий разведкаси томонидан тақдим этилган материаллар — фото далиллар ва бир қатор аудиоёзувларга асосланади. Уларда айрим ҳарбийлар орасида ўзаро зўравонлик ва инсон қадр-қимматига зид каннибализм ҳолатлари қайд этилгани таъкидланган.

Мана шундай ҳолатлар 2025 йил давомида Донецк вилояти ҳудудларида рўй бергани айтилмоқда. Хабарларда оғир таъминот муаммолари, чарчоқ ва руҳий босим оқибатида ҳарбийлар орасида кескин (каннибализм) ҳолатлар юзага келаётгани тилга олинган.

Шунингдек, тарқалган аудиоёзувларда баъзи офицерлар шахсий таркибнинг озиқ-овқат етишмаслиги ва оғир шароитдан шикоят қилгани қайд этилган. Баъзи ҳолатларда эса қўмондонлар томонидан интизомни сақлаш мақсадида қатъий буйруқлар берилгани айтилади.

Мутахассислар фикрича, ҳарбий таъминот тизимидаги узилишлар ва фронтдаги оғир шароитлар бундай ҳолатлар ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бу каби маълумотларни мустақил манбалар орқали тўлиқ тасдиқлаш қийин экани ҳам таъкидланмоқда.

Умуман олганда, мазкур хабарлар уруш шароитида инсон омили, таъминот ва руҳий ҳолат қандай муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Очлик туфайли фронтда даҳшатли ҳолатлар ҳақида хабарлар тарқалди