date

«Барселона» 2026/27-мавсум учун янги либослар дизайнини танлади

«Барселона» 2026/27-мавсум учун янги либослар дизайнини танлади

"Барселона" клуби ва Nike компанияси 2026-27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги либослар дизайнини ишлаб чиқди. Асосий эътибор янгиланган "Spotify Cамп Ноу" стадионининг ташқи кўринишига қаратилган бўлиб, у 2027 йилнинг апрель ойига қадар 105 000 томошабинни сиғдира оладиган Европадаги энг йирик майдонга айланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Уй учрашувлари учун мўлжалланган либос анъанавий кўк-аноррангли йўллардан иборат бўлса-да, унда илк бор олтита ранг жилосидан фойдаланилади. Ҳар бир йўл уч хил қизил ва уч хил кўк ранг тусларини ўз ичига олади.

Nike логотипи ва "Spotify" ҳомийлик белгиси олтин рангда тасвирланади, шортик ва пайпоқлар эса тўқ кўк рангда бўлади.

Меҳмон либоси учун Коби Браянтнинг "Мамба" бренди билан ҳамкорлик давом эттирилади. Бинафшаранг ва қора ранглар уйғунлигидаги ушбу форма "LA Лакерс" клуби рангларидан илҳомланган бўлиб, стадион чироқлари остида ялтираш хусусиятига эга.

Ёқа қисмида эса Браянтнинг машҳур иқтибоси туширилади.

Учинчи тўпламда клуб 1990 йиллардаги Kappa услубини эслатувчи оч яшил рангга қайтади. Ушбу либос август ёки сентябрь ойларида сотувга чиқиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, оддий нусхадаги формалар нархи 100-110 фунт атрофида бўлса, футболчилар киядиган оригинал версиялар 140 фунтдан қимматроқ сотилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 2026/27-мавсум учун янги либослар дизайнини танлади