Эдерсон VAR мониторини уриб синдирди

1 дақиқа ўқиш3.4K
Эдерсон VAR мониторини уриб синдирди

"Ман Сити" клубининг собиқ дарвозабони Эдерсон Туркия чемпионати доирасидаги "Фенербаҳче" ва "Галатасарой" жамоалари ўртасидаги дерби баҳсида ўзини тута олмади. Бразилиялик посбон учрашув давомида ҳакам томонидан кўрсатилган баҳсли қизил карточкадан сўнг кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Майдонни тарк этаётган дарвозабон четдаги VAR мониторига мушт туширди. Ушбу ҳолат трансляция камералари объективига муҳрланган.

Эдерсон VAR мониторини уриб синдирди

Эдерсоннинг ғазаби стадиондаги мухлислар ва мутахассислар ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур мағлубият "Фенербаҳче" жамоасининг Суперлига чемпионлиги учун курашдаги имкониятларини деярли йўққа чиқарди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Галатасарой" ушбу ғалаба орқали ўз мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон Туркия клубига ўтишидан аввал Англия премьер лигасида узоқ вақт муваффақиятли тўп сурган эди. Эндиликда интизом қўмитаси дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қўшимча жазо чораларини қўллаши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?