
"Интер" жамоаси Италия кубогининг 1/8 финал босқичида "Венеция"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кристиан Киву бошқарувидаги жамоа ўйин давомида тўлиқ устунликни қўлга киритиб, деярли барча имкониятларни голга айлантирди.
"Интер" ўйинни фаол бошлади ва илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олди. 18-дақиқада Диуф узоқ бурчакка аниқ зарба бериб ҳисобни очди.
Орадан кўп ўтмай, Эспозито меҳмонлар ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, ҳисобни оширди. Турам учинчи голни киритди.
У Зелинский томонидан узатилган тўпни чап қуйи бурчакка йўллади. "Венеция" тезкор ҳужумлар орқали жавоб қайтаришга ҳаракат қилди, аммо Хосеп Мартинес жарима майдонида ишончли ўйнади.
Иккинчи бўлимда Турам Фраттези узатмасини голга айлантириб, ҳисобни янада йирик қилди. Меҳмонлар Филанинг қанотдан узатмасидан кейин Саградо орқали битта гол қайтаришга муваффақ бўлишди.
Аммо "Интер" бу вазиятда ҳам тезда жавоб қайтариб, қулай устунликни тиклаб олди. Мхитарян бош билан пас узатди, Бонни эса жарима майдонига яқин масофадан аниқ зарба билан бешинчи голни киритди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоалар бир қатор алмаштиришларни амалга оширди ва ўйин суръати пасайди. "Интер" якунда тўлиқ назоратни қўлга олиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.