МИБ: Электр тармоқлари корхонасига етказилган зарар ундирилди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқародан “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси фойдасига етказилган 41,5 млн. сўм моддий зарарни ундириш тўғрисида жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, суд хукми ўзгартирилиб, қарздорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Натижада, қарздордан 41 млн. 455 минг сўм етказилган зарар тўлиқ ундирилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, етказилган зарарни белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бартараф этмаган қарздордан 2,1 млн. сўм ижро йиғими хам ундирилган. Бу каби ундирувлар давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!