date

АПЛнинг икки гранди «Реал» ярим ҳимоячиси учун курашяпти

АПЛнинг икки гранди «Реал» ярим ҳимоячиси учун курашяпти

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Орелиен Тчуамени фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Fichajes хабарига кўра, 26 ёшли франсуз футболчисини қўлга киритиш учун АПЛнинг икки топ клуби — «Ливерпуль» ва «Тоттенҳем» кескин рақобат олиб бормоқда. Таъкидланишича, «шпорлар» аллақачон «Реал»га 100 миллион евролик таклиф юборган.

Тчуамени 2022 йилдан бери «Реал» сафида ўйнаб келади, у Мадридга «Монако»дан кўчиб ўтган. Жорий мавсумда хавбек барча турнирлар доирасида 28 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.

Ярим ҳимоячининг «қироллик клуби» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари Тчуаменининг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг икки гранди «Реал» ярим ҳимоячиси учун курашяпти