date

Роналду "Форсаж" фильмида катта роль ўйнаши мумкин

Роналду "Форсаж" фильмида катта роль ўйнаши мумкин

Америкалик машҳур актёр ва продюсер Вин Дизель, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдуга “Форсаж” кинофраншизасида махсус рол ёзилганини маълум қилди. Бу хабарни Дизель ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

Дизель, 2024 йилнинг февраль ойида, франшизанинг 2027 йил апрелида премьераси ўтказиладиган 11-қисми охирги бўлишини ишора қилган эди. Шунингдек, у 12 декабрь куни Роналду билан бирга тушган фотосуратни Instagram саҳифасида ўртоқлашди ва шундай ёзди: “Ҳамма ундан “Форсаж” фильмда роль ўйнашини сўраган эди. Айтишим керакки, у ажойиб. Биз унга махсус роль ёзиб бердик.”

Роналду, беш марта “Олтин тўп” соҳиби, беш марта Чемпионлар Лигаси ғолиби ва Европа чемпиони ҳисобланади. Шу билан бирга, у жаҳон футболининг расмий ўйиндаги энг кўп гол урган футболчиси сифатида ҳам танилган. Ҳозирда, у Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сурмоқда.

Шунингдек, Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду, аралаш яккакурашлар бўйича WOW FC (The Way of Warriors FC) компаниясининг ҳаммуаллифига айланиб, ММА оламига қўшилганди. Энди эса, футбол юлдузи кино оламида ҳам ўз ролини намоён қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роналду "Форсаж" фильмида катта роль ўйнаши мумкин