Обид Насриддинов 2-марта фарзандли бўлди

Актёр Обид Насриддинов ўзининг Instagram саҳифасида ўғил фарзандли бўлгани ҳақида қувончли хабарни улашди. У постга:
"Хуш келдинг, Муҳаммадаминим! Дуоларингиздан умидвормиз!" — дея самимий изоҳ қолдирди.
Хабарни кўрган барча обуначилар актёрни илиқ сўзлар, самимий табриклар ва эзгу дуолар билан қувонтиришди. Ижтимоий тармоқда актёр номига илиқ комментариялар ёғилди.
Орадан кўп ўтмай, Обид Насриддинов яна бир пост орқали ўз миннатдорчилигини билдириб шундай ёзди:
"Яхши тилак билдираётган барча яқинларимга ва яхши инсонларга катта раҳмат! Шахсий ҳаётни ёритишни унчалик ёқтирмайман, бироқ энг муҳим, қувончли лаҳзаларни сизлар билан бўлишгим келди."
Санъаткорнинг ушбу сўзлари унинг соддалиги ва самимиятини яна бир бор тасдиқлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг