date

Месси Шохруҳхон билан учрашди

Месси Шохруҳхон билан учрашди

Бугун, 13 декабрь куни, футбол афсоналарига айланган Лионель Месси Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг машҳур актёри Шоҳруҳ Хон билан учрашди. Тадбирда Месси ўзининг 21 метр баландликдаги ҳайкалини виртуал равишда очиш маросимини ўтказди. Бу воқеа Ҳиндистондаги спорт клубларидан бири — Cри Бҳуми клубида бўлиб ўтди.

Учрашувда Лионель Мессидан ташқари, унинг жамоадошлари Луис Суарес ва Родриго Де Пауль ҳам иштирок этди. Бундан ташқари, Шоҳруҳ Хон ва унинг кенжа ўғли Абрам Хон ҳам ҳайкал очилиш маросимида иштирок этди ва футбол афсонаси билан биргаликда суратга тушишди.

Тадбирда Месси шарафига ўрнатилган ҳайкалнинг 21 метр бўлиб, у Калкутта шаҳрининг Жанубий Дум-Дум маҳалласида жойлашган. Қўлида Жаҳон чемпионати кубоги билан тасвирланган Месси ҳайкали бир қатор техник муаммоларга қарамай, жуда тез қуриб битказилди. Маълумотларга кўра, ҳайкал 40 кун ичида тайёрланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Месси Шохруҳхон билан учрашди