date

Шаҳзода Муҳаммедовадан қизи Милана учун янги қўшиқ премераси

Шаҳзода Муҳаммедовадан қизи Милана учун янги қўшиқ премераси

Дизайнер, бошловчи ва актриса сифатида танилган Шаҳзода Муҳаммедова қизи Милана учун махсус ижро этган янги таронаси — “Pink Barbie” премераси тез кунда тақдим этилишини маълум қилди. Санъаткор ушбу хушхабарни ўзининг Instagram саҳифасида, шунингдек, қизи Миланага тегишли саҳифада ҳам эълон қилди.

Қўшиқнинг номи, услуби ва визуал кўринишлари аллақачон ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотган. Айниқса, она-бола ижодий ҳамкорлиги, қўшиқдаги қувноқ кайфият ва ранг-баранг “barbie” услуби мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Премера санасининг яқинлашиши билан “Pink Barbie” таронаси атрофида шов-шув ортиб бормоқда, кўпчилик эса чиқишини интиқлик билан кутиб, изоҳлар қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода Муҳаммедовадан қизи Милана учун янги қўшиқ премераси