
12 декабрь куни америкалик актёр Питер Грин Ню-Ёркдаги уйида ўлик ҳолда топилди. У 60 ёшда эди.
Полиция баёнотига кўра, Гриннинг ўлимида куч ишлатиш аломатлари топилмаган, аммо ўлимнинг аниқ сабаби суд-тиббиёт хулосасидан сўнг маълум бўлади.
Питер Грин кинода салбий қаҳрамон роллари билан танилган. Унинг «Жиноий асар» (1994), «Ниқоб» (1994), «Қамалда-2» (1995), ва «Жавоҳир полициячи» (1999) фильмларидаги роллари унинг карерасини муваффақиятли қилиб қўйган ва томошабинлар ёдида сақланиб қолган.
Актёрнинг менежери маълум қилишига кўра, январь ойида Питер Грин «Туморлар» фильмида Микки Рурк билан бирга ишлашни бошлаши кутилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.