date

“Дарё Дарё” премерасида кутилмаган лаҳза: Хамдамнинг отаси ва қизи саҳнага чиқди (видео)

“Дарё Дарё” премерасида кутилмаган лаҳза: Хамдамнинг отаси ва қизи саҳнага чиқди (видео)

Хонандалар Юлдуз Усмонова ва Хамдам Собиров биргаликда тақдим этган “Дарё Дарё” номли янги қўшиқнинг премераси илиқ ва самимий руҳда ўтди. Тадбир давомида кутилмаган ҳолат содир бўлди — Хамдамнинг қизи ва отаси саҳнага чиқиб, ижодкорларни қўллаб-қувватлади.

Хамдам Собировнинг отаси саҳнага кўтарилиб, санъаткорларга дил сўзларини айтди, ўғлига самимий дуо қилди. У саҳнада барча учун эзгу тилаклар билдириб, тадбирга ўзига хос меҳр ва катта ҳурмат руҳини бағишлади. Томошабинлар бу лаҳзани олқиш билан қарши олди.

Юлдуз Усмонова ҳам ушбу самимий дақиқалардан таъсирланиб, оталарига бўлган чуқур ҳурматини билдириб, Хамдамнинг отасига ўз миннатдорчилигини изҳор этди. У санъат йўлида ота дуосининг нақадар муҳимлигини таъкидлади.

Премера жараёнидаги ушбу илиқ учрашув ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди ва мухлислар икки санъаткорнинг янги дуетини илиқ кутиб олди.

Премера давомида Хамдам Собиров Юлдуз Усмоновага мурожаат қилиб шундай деди:

“Мен сизни кўришни, саҳнада бирга туришни орзу қилардим. Мана, бугун нафақат учрашдик, балки бир саҳнада туриб, биргаликда дует куйлаш ҳам насиб қилди. Бу мен учун катта бахт,” — дея ўз хурсандчилигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Дарё Дарё” премерасида кутилмаган лаҳза: Хамдамнинг отаси ва қизи саҳнага чиқди (видео)