
"Ал-Насср" ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду "Форсаж" франшизасининг янги фильмида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда машҳур актёр Вин Дизел ижтимоий тармоқда хабар берди.
Вин Дизел ижтимоий тармоқда "Ҳамма мендан Криштиану Роналдуни 'Форсаж' фильмида рол ўйнашини сўраган эди. Айтишим керакки, бу албатта содир бўлади. Биз унга махсус рол ёздик", деб ёзди ва Роналдунинг сурати билан бирга унинг фильмга қўшилиши ҳақида хабарни тарқатди.
Мазкур кино франшизасига қўшилиши бўйича сўнгги хабарларга кўра, "Форсаж"нинг 11-қисми 2026 йилда экранга чиқарилиши кутилмоқда. Роналдунинг фильмда иштирок этиши эса мухлислар орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.