
Машҳур хонанда Юлдуз Усмонова ва эстрада юлдузи Хамдам Собиров илк бор бир саҳнада кучларни бирлаштирди. Улар “Дарё дарё” номли янги таронани биргаликда куйлаб, мухлислар учун кутилмаган ижодий совға тақдим этишмоқда.
Ушбу дует кўпчиликнинг эътиборини тортди, чунки икки авлод вакили бўлган санъаткорларнинг овоз уйғунлиги ва тасирчан ижроси аллақачон ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўла бошлади.
Таронанинг расмий премераси 8 декабрь куни соат 22:00 да YouTube платформасида намойиш этилади. Мухлислар учун янги қўшиқнинг клипи ҳам алоҳида қизиқиш уйғотмоқда — кўпчилик дуетдан катта энергия ва кучли ҳиссиётлар кутмоқда.
Янги дуетнинг муваффақияти ҳақида ҳозирдан гапираётганлар кўп, айримлар эса уни йилнинг энг кутилган ҳамкорлик ишлари қаторига қўшмоқда. “Дарё дарё”нинг премераси эса, шубҳасиз, ўзига хос санъат байрамига айланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.