date

Обид Насриддинов опаси учун уй ҳадя қилди

Обид Насриддинов опаси учун уй ҳадя қилди

Актёр Обид Насриддинов жондай азиз жигари — опаси учун уй совға қилганини маълум қилди. Унинг айтишича:

“Мен ҳозир Самарқанддаман. Мана шу 12 сотихли ерга келажакда ўзим уй қуриб, оилам билан мазза қилиб яшайман, деб ният қилгандим. Аммо насиб қилмаган экан. Опаларимдан бирига уй зарур бўлиб қолди. Шу сабаб бу 12 сотих ерни, сўнгги 2–3 ой ичида нолдан қурилган камтарона уй билан бирга — мебеллари, техникалари билан тўлиқ яшашга тайёр ҳолатда бермоқчиман. Ҳали озгина камчиликлари бор, лекин 15–20 кун ичида уларни ҳам тугатиб, топшираман.

Бу видеони олишимдан мақсад — мақтаниш ёки обрў орттириш эмас. Аксинча, агар бундай эҳтиёж бўлмаганида янада бахтли бўлардим. Ҳаётда эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Видеони тайёрлашимдан мақсад шуки, мени кузатадиган ёшлар кўп. Аудиториям кенг. Кўп ҳолларда ер талашиб ака-укаларнинг урушгани, опа-сингилларнинг юз кўришмай қолганини кўрамиз. Аммо бу дунё фақат шундай инсонлардан иборат эмас. Ҳаётда бир-бирини жонидан ортиқ кўрадиган опа-сингиллар, ака-укалар ҳам бор.

Мен ҳам қиммат машиналар олиб, ҳашаматли уйлар қурсам бўларди. Лекин мен жигарчиликни танладим. Шундан фойдаланиб айтмоқчиманки: менинг 2 опам ва 1 акам бор. Уларни жуда ҳам яхши кўраман. Мен бор эканман, улар учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Бахтимга соғ-омон бўлсалар бўлди.

Ҳаётда ҳамма нарса — пул ҳам, обрў ҳам топилади. Лекин жигарлар топилмайди”, — дея гапини якунлади актёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. sumbola692
    sumbola69211 декабр 2025 07:47
    Биз хам хурсандмиз
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Обид Насриддинов опаси учун уй ҳадя қилди