date

Иноуэ мутлақ чемпионликни сақлаб қолди: Пикассога қарши ишончли ғалаба

Иноуэ мутлақ чемпионликни сақлаб қолди: Пикассога қарши ишончли ғалаба

27 декабр куни соат 01:58 да (Тошкент вақти билан) Эр-Риёдда профессионал бокс оқшоми якунланди. Кечанинг марказий жангида иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ рингга кўтарилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

12 раунд давом этган баҳс якунида япониялик боксчи мексикалик Алан Давид Пикассо устидан очколар ҳисобида ишончли ғалабага эришди ва барча чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди. Иноуэ жангда ўзини хотиржам тутиб, масофада аниқ ишлади ҳамда учрашув ритмини назорат қилди.

Пикассо босимни кучайтиришга уриниб кўрди, бироқ жанг оқимини ўзгартира олмади ва фаоллик борасида рақибидан ортда қолди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Иноуэнинг устунлигини тан олди: 119:109, 118:110 ва 117:111.

Шу тариқа Иноуэ титул ҳимоясини муваффақиятли ўтказиб, дивизиондаги мутлақ чемпион мақомини яна бир бор тасдиқлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иноуэ мутлақ чемпионликни сақлаб қолди: Пикассога қарши ишончли ғалаба