
Саудия Арабистони чемпионатида навбатдаги ғалабадан сўнг «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, жамоасининг натижасига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби миллий лига 11-турида «Ал-Аҳдуд»ни 3:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди. Учрашувда Роналду дубл қайд этиб, ғалабага катта ҳисса қўшди. Португалиялик юлдуз постида натижа ортида ҳар кунги меҳнат ва тўлиқ фидойилик турганини таъкидлади.
«Тинимсиз меҳнат — муваффақиятга элтадиган йўл», — деб ёзди ҳужумчи.
Шунингдек, ушбу икки гол Роналдуга профессионал фаолиятидаги жами голлари сонини 956 тага етказиш имконини берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.