date

Мареска «Челси»нинг «Астон Вилла»дан уйдаги мағлубиятини изоҳлади

Мареска «Челси»нинг «Астон Вилла»дан уйдаги мағлубиятини изоҳлади

АПЛнинг 18-тур учрашувида «Челси» ўз майдонида «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лондонликлар 37-дақиқада Жоао Педронинг голи билан олдинга чиқди, аммо меҳмонлар сафида Олли Уоткинс 63 ва 84-дақиқаларда гол уриб, камбекни расмийлаштирди.

«Менимча, гол ўтказиб юборгунимизча бир соат давомида ўйинни назорат қилдик. Жуда яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, «Астон Вилла»нинг биринчи голидан кейин ўйин суръати ўзгарди. Ўша пайтга қадар биз яна икки-учта гол уриб қўйишимиз керак эди. Рақибнинг алмаштиришлари таъсир қилди, лекин барибир 60-дақиқагача кўпроқ гол уришимиз шарт эди», — деди «кўклар» бош мураббийи Энтсо Мареска Match of the Day билан суҳбатда.

Ушбу натижадан сўнг «Челси» АПЛ жадвалида 29 очко билан бешинчи ўринда қолмоқда, «Астон Вилла» эса 39 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мареска «Челси»нинг «Астон Вилла»дан уйдаги мағлубиятини изоҳлади