date

Фраттези билан яна бир клуб қизиқди: «Интер» 40 млн евро топиши мумкин

Фраттези билан яна бир клуб қизиқди: «Интер» 40 млн евро топиши мумкин

Миланнинг «Интер» клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Давиде Фраттези бўйича қизиқишлар рўйхати яна кенгайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

SportMediaset хабарига кўра, 26 ёшли футболчини Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Истанбул клуби «нерадзуррилар»га 40 млн евро эвазига мажбурий сотиб олиш шарти билан ижара вариантини таклиф қилишга тайёр.

Бироқ Фраттезининг ўзи шошилмаяпти: у 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Италияда қолишни афзал кўрмоқда.

Аввалроқ ярим ҳимоячининг қишки трансфер ойнасида «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар чиққан эди. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 28 млн евро деб баҳолайди, унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фраттези билан яна бир клуб қизиқди: «Интер» 40 млн евро топиши мумкин